БМТ Европа Иттифоқи (ЕИ) яна 200 минг муҳожирни қабул қилишга чақирмоқда

БМТнинг Муҳожирлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (МОКБ) Европага келаётган муҳожирлар оқими юқорилиги ҳамда Иккинчи жаҳон урушидан бери ҳозирги кунгача айни воқеалар бўлмаганини инобатга олиб, ЕИга кирувчи барча давлатларни қўшимча 200 минг муҳожирни қабул қилишга чақирди.
“Инсонлар “кўчириб ўтказиш дастури”дан фойдалана олишлари шарт, ҳамда бу тадбир амалга ошишида ЕИга аъзо барча давлатлар қатнашишлари лозим. Дастлабки тахминларга кўра, ЕИга яна 200 минг муҳожир қабул қилиниши керак”, - деб баёнот берган МОКБ бошлиғи Антонио Гуттереш, РИА Новости хабарига кўра.
Кутилишича, Еврокомиссия 9 сентябрь куни ЕИ давлатлари ўртасида муҳожирларни “адолатли тақсимлаш”нинг доимий механизмини татбиқ этиш бўйича таклифларни оммага ошкор қилади.
2015 йил бошидан ЕИ ҳудудига 340 минг муҳожир кирган. Экспертлар фикрига кўра, ҳозирги кунда ЕИ давлатларидаги ноқонуний мигрантлар билан бўлган вазият Иккинчи жаҳон уруши вақтидан бери инсонлар “кўчиб ўтиши” билан боғлиқ бўлган - энг ёмон инқирозлардан биридир.
Абу Асадуллоҳ тайёрлади