Буюк Британия қўшимча равишда яна мингдан ортиқ суриялик қочқинларни қабул қилади

Буюк Британия Бош вазири Девид Кемерон ҳукумат мингдан ортиқ қочқинларни қабул қилиши ҳақида баёнот берди. У ушбу баёнотни португалиялик ҳамкасби Педру Пасуш Коэльо билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг берган.
Кемерон мавжуд қочқинлар квотасига биноан қабул қилинган 5 000 дан ошиқ сурияликлардан ташқари қўшимча равишда квоталар яна оширилаётганини таъкидлаб ўтди. Аввалроқ, Девид Кемерон қочқинлар бўйича инқирозга Сурия президенти Башар Асад, террористик ташкилот бўлган «Исломий Давлат» ва ноқонуний йўллар билан Яқин Шарқ ва Африка аҳолисини Оврўпо қитъасига ўтказиб қўювчи контрабандистлар ҳатти-ҳаракатини айбдор деб ҳисоблашини айтиб ўтган эди.
Ибн Маъруф таржимаси