Христиан экстремизми: сотувда «Салбчи» милтиғи пайдо бўлди

Флорида штатидаги қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи Spike's Tactical компанияси «Салбчи» деб номланган милтиқни сотувга чиқаргач, танқидлар остида қолди. Ушбу қурол ишлаб чиқарувчи компаниянинг вакили, собиқ ҳарбий денгиз кучлари зобити Бен Томас ("Mookie")нинг айтишича, «ушбу милтиққа бирорта ҳам мусулмон қўл теккизмаслиги керак».
«Тўғрисини айтсам, менда шундай махсус мусулмон террористларни отиб ташлашга мўлжалланган милтиқ бўлишини хоҳлагандим» дея унинг сўзларини келтиради Huffington Post. Ишлаб чиқарувчи милтиқнинг қўндоқ ва тепки оралиғига Эски Аҳддан (Забур) 143:1 парчаси ёзган: «Эгамга, суянган қоямга олқишлар бўлсин, У қўлларимни урушга, бармоқларимни жангга ўргатган».
Айтиб ўтиш жоизки, америка-ислом муносабатлари бўйича шўъронинг (CAIR) Флорида бўлими бошлиғи бундай милтиқ ишлаб чиқарилишига нисбатан тугал ва аниқ изоҳ берди: «Бу милтиқ христиан террористларга мўлжалланганми?»
Ибн Маъруф таржимаси