Америкада яҳудийларни қўллаб-қувватловчи гуруҳ сиёсий мағлубиятга учради

Америкада яҳудийларни қўллаб-қувватловчи гуруҳ сиёсий мағлубиятга учради

Америка Исроил жамоат ишлари комитети (АИПАК) Президент Обаманинг Эрон билан ядровий масалалардаги келишувини АҚШ Конгресси орқали тўхтатиб қўйишга уринди. Яҳудийларни қўллаб-қувватловчи бу ташкилот мана шу мақсадда лобби ва реклама ишлари учун 30 миллион АҚШ доллари сарфлади.

Чоршанба куни, АИПАК, сенат мажлисида мағлубият аламини тортди. Президент Обамани сенатдаги демократлардан иборат бўлган кўпчилик қўллаб-қувватлади, ва Эрон ядровий келишувни тўхтатиб қўйишга бўлган уриниш зоя кетди. Шу билан Вашингтонда сиёсий куч ва обрўга сазовор деб танилган АИПАКнинг ҳатти-ҳаракатлари таназзулга учради.
“Улар ютқаздилар — улар ҳатто овоз ҳам ололмадилар,” дейди Клиффорд Капчан, Эрон бўйича мутахассис ҳамда Евросиё Гуруҳи номли ташкилотнинг раҳбари. Унга кўра, АИПАК бу келишувни бекор қилиш учун бор кучини сарфлаган эди. Ушбу мағлубият Исроилни қўллаб-қувватловчи бу ташкилот учун сўнгги йиллардаги энг катта зарба бўлди.
Исроил давлатининг ташкил топганидан бироз кейин, 1951 йилда ташкил топган АИПАКнинг бу мағлубияти унинг келажаги ҳақида турли гумонларга сабаб бўлмоқда.

Саййид тайёрлади

back to top