Саудия хукумати ҳалок бўлганлар оилаларига 300 минг риёлдан тўлаб беради

Саудия Арабистони хукумати хабар беришича, “Масжидул Харом”да кран қулаши натижасида вафот топганлар сони 132 кишига етган.
Ҳозирда бу ҳодиса юзасидан тергов-қидирув ишлари олиб борилиши билан бир қаторда, Саудия хукумати ҳалок бўлганларнинг яқинларига компенсация тўлаб беришини маълум қилди.
Тўлов миқдори 300 минг риёл (тахминан 80 минг АҚШ доллари) миқдорида белгиланган.
Аввалроқ, барча ҳалок бўлганлар оммавий қабристонга дафн қилиниши тўғрисида берилган хабарга қарамай, ҳозирги кунда ҳоҳловчилар ўз яқинлари жасадини ватанларига олиб кетишлари мумкинлиги айтилмоқда ҳамда бунда барча транспорт-жўнатиш харажатлари Саудия Арабистони Қироллиги томонидан тўлиқ ва бевосита ўз зиммасига олгани маълум қилинган.
Ҳозирда ҳалок бўлганлар орасидан 26 нафар эронлик, 20 нафар мисрлик, 15 нафар покистонлик, 12 нафар жазоирлик ва 8 нафар турк фуқароси шахси аниқланган. Қолган вафот топганлар шахси ДНК-таҳлил ёрдамида аниқлашга харакат қилинади.
Абу Асадуллоҳ тайёрлади