Латвия мактабларида муҳожирлар сабабли таълим олувчи қизларга калта юбка кийиш тақиқланади

Латвия мактабларида муҳожирлар сабабли таълим олувчи қизларга калта юбка кийиш тақиқланади

Латвия хукумати бутун кучи билан Брюсселнинг Яқин Шарқ ва Африкадан келаётган муҳожирларни  Болтиқбўйи давлатларига жойлаштириш тўғрисидаги босимига қарши чиқишга харакат қилмоқда. 

 

Латвия таълим вазирлиги ахборотига кўра, мактабларда мусулмон оилаларнинг фарзандлари сони кўпайиши сабабли қизларга калта юбка кийиш тақиқланиши мумкин. 

Бу кунга қадар мамлакатда мактаб қизлари юбкалари узунлиги юзасидан бирор қоида бўлмагани ҳамда муҳожирларнинг катта оқими, уларнинг маданий ва аҳлоқий меъёрлари ўзгача бўлгани боис, таълим вазирлиги мактабларда “кийиниш тартиблари”га доир янги қоидаларни жорий қилади. 

Ҳозирги даврда Латвияда истиқомат қилаётган мусулмон болалари сон жиҳатдан кам бўлиб, аммо бу ҳолат кескин ўзгариши мумкин. Саноқли ойлар мобайнида уларнинг сони мингдан ошиб кетади. 

Манба: Islam-Today

Абу Асадуллоҳ таржимаси

back to top