Доналд Трамп: АҚШ қачон мусулмонлардан “қутилади”

АҚШ президентлигига номзодлардан бири бўлган республикачи Доналд Трамп АҚШ қачон мусулмонлардан “қутилади”, деган саволга берган жавоби учун танқидга учради.
"Бу мамлакатда муаммо бор. У ҳам бўлса - Мусулмонлар", деб гап бошлади Трампга савол берган шахси номалум бўлган киши. "Биласиз, бизнинг президентимиз (Обама) шулардан бири. У, хатто, америкалик ҳам эмас".
Бу саволдан сал ўзини йўқотиб қўйган Трамп, савол эгасини тўхтатишга уринди. У бўлса, сўзини шундай давом эттирди: "Хуллас, бизда ўзимизни қатл қилиш учун машқ қилинаётган лагерлар мавжуд. Менинг саволим, биз қачон улардан қутиламиз?"
"Биз турли хил нарсаларни кўриб чиқишимиз керак", деб жавоб берди Трамп. "Биласизки, кўп кишилар шу нарсаларни айтмоқдалар, ва кўп кишилар ёмон нарсалар содир бўлмоқда деб ҳам айтмоқдалар. Биз мана шу ва бошқа нарсаларни кўриб чиқишимиз керак", деб сўзини тугатди Трамп.
Трампнинг бу жавоби демократлар тарафидан дарҳол танқидга олинди. Хиллари Клинтон ўзининг твиттердаги саҳифасида бу ҳақда шундай деди:
"Доналд Трамп саволдаги ёлғон маълумотларни, ҳамда мусулмонлар ҳақидаги нафратни инкор қилмади".
Демократлардан яна бири - Дебби Вассерман – Трампни ирқчиликда айблади.
Саййид тайёрлади