Рамзон Қодиров Россияда кўпроқ масжидлар қурилиши учун рухсат олишга ҳаракат қилмоқчи

Чеченистон раҳбари кўп масжидлар қурилши учун рухсат олишга ҳаракат қилмоқда. "Биз давлатдан на ер, на пул сўраётганимиз йўқ - ўзимиз сотиб оламиз ва бизга қуриш учун рухсат беринглар", деди Рамзон Қордиров.
Қодировнинг айтишича, у турли минтақа раҳбарларига мурожаат қилган, бироқ иш гап-сўздан нарига ўтмаган, деб хабар қилди SalamNews. "Москванинг марказида масжид қуриш шарт эмас. Сўзда: ҳа, албатта дейишади, бироқ амалда қуришга рухсат беришмайди", деди Чеченистон раҳбари.