БМТ штаб-квартирасида Фаластин байроғи қад кўтарди

БМТ Бош ассамблеясидаги нутқ қилган Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг айтишича, 30 сентябр куни БМТ штаб-квартирасида мамлакат байроғи қад кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Фаластин БМТ қошида кузатувчи-мамлакат деган мақомга эга бўлган эди. Яқинда БМТ Бош ассамблеяси БМТга аъзо бўлмаган мамлакатлар байроғи ҳам бино олдида қад кўтарилишига изн берган эди.
Аббосга кўра, байроқнинг қад кўтарилиши оламшумул воқеадир. Фаластинликлар Рамалланинг бош майдонида ўз раҳбарларининг чиқишини диққат билан кузатиб, уни нутқини тўлқинланган ҳолда олқишладилар.