Нью-Йорк полицияси мусулмонларга нисбатан жосуслик қилгани учун жавобгарликка тортилади

Нью-Йорк полицияси мусулмонларга нисбатан жосуслик қилгани учун жавобгарликка тортилади

 

Америка Қўшма Штатларининг апелляцион суди Нью-Йорк полиция депортаментининг (NYPD) шов-шувларга сабаб бўлган жосуслик дастурига боғлик қарорни бекор қилди. Суд аризачилар ўз шикоятларини маҳкамада кўриб чиқишга ҳаққи борлигини тан олди.

Элсатиб ўтамиз, 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг, “терроризмга қарши кураш” баҳонасида ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар томонидан  мусулмонларни кузатиб бориш  каби ушбу шубҳали дастурни қабул қилинган эди, деб хабар қилади “Ислам для всех”. Бироқ, ўзларининг тан олишича, ҳали шу вақтгача ҳеч кимни айблаш учун ҳеч қандай асос бўлмаган. Мусулмон фаоллари ўзларининг фойдасига чиқарилган резолюцияни олқишладилар.
Дастур доирасида полициячилар мусулмонларни яширин тарзда фото ва видеоларга олишган, масжид аҳлларининг авто машиналари рақамларини ёзиб олишган ҳамда Исломий марказ ва турли хил мусулмонларнинг ташкилотларига “ўз жосусларини” киргазишган.
Бош аризачининг сўзига кўра,  суд мусулмонлар фойдасига қарор чиқарганидан сўнг, «NYPD конституцияни бузгани учун жавобгарликка тортилади».

 

back to top