Таъзия (Устоз Зоҳиджон Қодир жанобларига)

Таъзия (Устоз Зоҳиджон Қодир жанобларига)

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Ислом.уз портали ходимлари барчамиз учун қадрли инсон, шайх ҳазратларининг сафдошларидан бири, Тошкент Ислом олий маъҳадининг собиқ ректори, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари муфтийсининг собиқ муовини, устоз Зоҳиджон Қодир жанобларига волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олсин, мағфиратига сазовор этсин, охиратларини обод қилсин, жаннати наъим ато этсин.

Устозимизга ва у зотнинг яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз, мусибатларига ҳамдардлик изҳор қиламиз.

«Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшаларгина ҳидоят топганлардир».

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Ислом.уз портали ходимлари марҳума онахонимизга хатми Қуръон ўқиб, ҳақларига бағишлайдилар.

back to top