ИД Сурия тарихини Ғарбда сотмоқда

ИД Сурия тарихини Ғарбда сотмоқда

"Исломий Давлат" гуруҳи жангарилари антик давр ёдгорликларини улкан масштабда талон-тарож қилмоқда. Тарихий артефактлар мамлакатдан олиб чиқилиб, Ғарб давлатларининг аукционида сотилмоқда. Russia Today нашрининг ёзишича, айрим коллекционерлар ИД террористларининг фаолиятини молиялаштириб келмоқдалар.

Ушбу артефактлар контрабанда йўли билан олиб чиқилгач, ё Британия музейлари, ёки бошқа давлатларда яшовчи коллекционерларнинг уйи уларнинг сўнгги макони бўлиб қолмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу муаммо масштаблари кўпчилик ўйлаганидан кўра йирикроқ. "Исломий Давлат" аъзолари маданий меросларни чилпарчин қилибгина қолмасдан, уларни сотиш орқали кўп миқдорда пул ҳам ишлашмоқда.

Ҳозир террористларнинг қўл остида Суриянинг тарихий ёдгорликлар, хусусан қадимий тангалар, қимматбаҳо ашёлар ва манускриптлар жойлашган катта ҳудуди қолмоқда.

Ибн Маъруф таржимаси

back to top