Владимир Путин Кувайт амири билан учрашади

Владимир Путин Кувайт амири билан учрашади

Қувайт амири Шайх Сабоҳ ал Аҳмад ал Жабир ас Сабоҳ (Sabah Al-Ahmad Al-Jaber As-Sabah), 9-11 ноябр кунлари Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга келади.

Хусусан, 10 ноябрь куни Сочида рус-қувайт давлат бошлиқлари кўришишлари кутилмоқда. Суҳбат мавзуси рус-қувайт муносабатларининг асосий тарафларига оид бўлиши кутилмоқда, деб ёзади Лента.ру. Томонларнинг асосий эътибори икки тарафлама савдо-сотиқ ишларига қаратилади. Яна бир муҳим масалалардан бири — Шимолий Африка ва Яқин Шарқда юзага келган вазиятдир.
Айтиш лозим, Владимир Путин Суриядаги вазият бўйича Форс кўрфази ва Яқин Шарқ мамлакатлари раҳбарлари билан тез-тез учрашувлар ва телефон суҳбатлари ўтказиб турибди.

back to top