РФ Давлат Думаси: муқаддас матнлар судланмайди

Давлат Думаси томонидан муқаддас матнларнинг судланмаслик статусига эгалиги ҳақидаги қарори узил-кесил қабул қилинди. Қуръон, Инжил, Ганжур (тибет буддавийлик китоби) ва Таврот китобларининг матн ва иқтибослари экстремистик материал деб тан олишни маън этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонунда дунё динларини тенг ҳурмат қилинишини таъминлаш мақсадида, уларнинг асоси бўлган муқаддас китобларни экстремистик материал деб тан олинишига йўл қўйилмайди деб ёзилган. Ҳужжат «Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида»ги қонуннинг ўзаги ҳисобланувчи «Россия тарихий меросининг ажралмас қисми - христианлик, ислом, яхудийлик, ва буддавийликдир» сўзларига таянилиб қабул қилинганлиги қайд этилган:
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳаси Давлат Думаси кун тартибига Россия президенти Владимир Путин томонидан киритилган эди.
Ибн Маъруф таржимаси