Германия армиясида имомлар пайдо бўлиши мумкин

Германия армиясида имомлар пайдо бўлиши мумкин

Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен, бундесвернинг имомларга эҳтиёжи бор-йўқлиги ҳақида тушунтириши давомида Германия бу каби саволлар учун очиқ эканлигини ва имомларга бўлган талаб даражаси аниқланаётганлигини айтиб ўтган.

 Шунингдек, вазир бу йўлга муқобил бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилаётганлигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бундесвернинг турли лавозимларида мусулмон хизматчилар мавжуд, шунинг учун бу масаланинг кўндаланг қўйилиши бекорга эмас. Бироқ, Германия армиясига қабул қилинаётганда ўз динини кўрсатиш шарт эмаслиги туфайли ҳозирда айнан қанча мусулмон ҳарбий бор эканлигини айтиш имконсиздир.

Ибн Маъруф таржимаси

back to top