Хакерлар "Исломий давлат" жангариларига қарши уруш эълон қилди

Хакерлар "Исломий давлат" жангариларига қарши уруш эълон қилди

"Anonymous" деб номлаган хакерларнинг халқаро уюшмаси "Исломий давлат"га қарши ахборот урушини эълон қилгани ҳақидаги видео роликни тарқатди, деб хабар қилади Reuters.

"Сиз билишингиз керак, биз сизни топамиз ва яширинишга йўл бермаймиз. Яқин орада биз сизга қарши ҳали мисли кўрилмаган амалиётни бошлаймиз. Оммавий кибер ҳужумларни кутинг. Уруш эълон қилинди", дейди хакерларнинг бири. Бунга Париж шаҳрида жума куни бўлиб ўтган террористик хуруж оқибатида 129 одам ўлдирилиши сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Anonymous хакерлари «Шарли Эбдо» журнали журналистларига бўлган ҳужумдан сўнг ҳам қасос олиши ҳақида хабар тарқатишган эди.
The Telegraph тарқатган хабарга кўра, шундан бери 150 га яқин сайтга хужум қилинди, ижтимоий тармоқлардан Twitterда юз мингга яқин саҳифалар йўқ қилинди.
Март ойида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот қилган кун (аниқроғи ўша қайғули соатда) ҳам "Anonymous" гуруҳига кирувчи хакерлар Ислом.Уз сайтига қаттиқ ҳужумг қилиб, сайтни бир неча кунга ишдан чиқарган эди.

back to top