Парижда мусулмон шахс минглаб одамларнинг умрини сақлаб қолишга сабабчи бўлди

Парижда мусулмон шахс минглаб одамларнинг умрини сақлаб қолишга сабабчи бўлди

AP ва WSJ агентликлари тарқатган хабарга кўра, агар келиб чиқиши араблардан бўлган Зоҳир исмлик мусулмон қаровул назоратчи бўлмаганида Париждаги Стад де Франс стадионида қурбонлар сони жуда кўп бўлиши мумкин экан. Бу ҳақда islamdag.ru хабар берди.

Қоровул ечинадиган жойга олиб борадиган туннелда ишлар экан. Бу туннелдан спортчилар фойдаланишган. Террорчи худкуш ўзини кечикиб қолган тамошабин қилиб кўрсатиб, ўша туннелдан ўтмоқчи бўлган. У адашиб қолганидан хизматчилар хонасига тушиб қолдим дебди.
Террорчи қанчалик қаровлга баҳонасини айтмасин Зоҳир уни ўтказмаган. Гап талашиб турганида худкушчининг кийими остидаги портлатиш ускунаси кўриниб қолган. У турникетга қараб қочган, у ерда эса полицияси уни тўхтатган. Шу маҳал у ўзини ўзи портлатган, у билан бирга ўша полициячи ҳам ҳалок бўлди. Уч дақиқадан сўнг унинг худкуш шериги уюштирган яна бир портлаш содир бўлди.
Терговнинг бир талқинига кўра, мусулмон қаровул тўхтатиб қолган худкушчи футбол майдонида ўзини портатиши керак эди. Ваҳимага тушган одамлар эса чиқишга отилиб чиққанида эса уларни яна иккита худкуш кутиб туриши керак эди. Шу тарзда жуда кўп одамларни ўлдириш режа қилинган экан.
Баъзи бир рус миллатига мансуб блоггерларнинг ёзишича, Ислом дунёси насронийларникига қараганда ҳам турфа хилдир. Барчасидан жангари радикаллар топилади. Каллакесарлар барча жойда бор. Бироқ, зўровонликларга эмас, Худога ишонадиганлар ҳам кўп. Мусулмонларни барча гуноҳ ва жиноятларда айблашдан олдин шу ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг.

back to top