Парижлик террорчининг собиқ хотини, уни мусулмон бўлмаган деб айтди
Террорчи Иброҳим Абдусаломнинг собиқ хотини, 36 ёшлик Наиманинг айтишича, эри мусулмон бўлмаган вва наркоман бўлиб, муқаддам судланган ҳам экан.
"У элекрик дипломига эга бўлса ҳам, касби бўйича бир кун ҳам ишламаган. У дангаса бўлиб, кўпинча куни билан ухлаб ётар экан. Қабул қилаётган наркотикларининг кўплиги ҳам хавотирга сабаб бўлган", деган Наиманинг сўзларини The Mirror иқтибос қилди.
Наиманинг сўзларига кўра, улар 2006 йили танишиб, турмуш қуришган экан. Бирга икки йилча яшаб, сўнг ажрашишган. Аёлнинг айтишича, у собиқ эри террорчи бўлганини билмаган экан.
"Мен у ҳақида ўша вақт у диндор бўлмаганини айта оламан. Ота-онаси Рамазон ойида уни рўза тутишга мажбурлашар эди", деди у.



