Ўзбекистон ва Россия мусулмонлари ИШИДга қарши биргаликда курашмоқдалар
Ўзбекистон дин ишлари бўйича қўмитасининг хабар беришича, РФ ва Ўзбекистон ислом уламоси икки давлат аҳолиси орасида ИД ғояларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишган, дея ёзган РИА Новости. Россиянинг Свердлов вилоятидаги мусулмон олимлари ва муфтият имомлари 12-17 ноябр кунлари республикамизга ташриф буюришиб, Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси, дин ишлари бўйича қўмитаси вакиллари, исломий ўқув юрт ректороари ва имомлар билан учрашганлар.
Қўмитанинг айтишича, йил бошида Мусулмонлар идораси «ИШИД фитнаси» китобини нашр қилдирган бўлиб, унда муаллифлар ИД жангариларининг қилмишларини батафсил ёритиб, унинг соф Ислом ақидасига зид эканлигини баён этишган.
Ибн Маъруф таржимаси



