Британияда мусулмонларга нисбатан ҳужумлар 300 фоизга ошган

Британияда мусулмонларга нисбатан ҳужумлар 300 фоизга ошган

Париждаги террористик ҳуруждан сўнг Британияда исламофобия тўлқини авжига чиқиб кетди. Ирқий-диний нафрат билан курашувчи ҳукуматнинг ишчи гуруҳининг маълумотларига кўра, мусулмонларга бўлган ҳужумлар уч карра ошган. Кўпинча ҳижобда бўлган 14 ёшдан 45 ёшгача бўлган муслима қиз ва аёллар мазкур ҳужумларнинг қурбонига айланмоқда.

Скотленд-Ярд статистик маълуотларини ўрганиб чиққан мутахассисларнинг айтишича, ҳужум қилаётганларнинг ёши 15-35 ёшлар атрофида бўлиб, уларнинг аксари оқ танлилардир, деб ёзади "Известия" газетаси.
Яна аксар ҳужумлар жамоат жойларида, масалан аввтобус ёки метроларда содир бўлиши ҳам аниқланди. Яъни, кўп ҳужумлар уюштирилаётганида ён атрофда жуда кўп одамлар бўлган, бироқ уларнинг кўпи одатда ёрдамга чақириқларга бепарво бўлишган.

back to top