Қозонда Islamic Clothes Fashion фестивали бўлиб ўтди
 
															
						2 декабр куни ушбу фестивал доирасида «Корстон» савдо ва кўнгилочар мажмуасида турли давлатлардан келган дизайнерлар мусулмонча кийим-кечак коллекцияларини намойиш этишди.
Фестивални Татаристон Республикаси мусулмонлари бошқармаси, Россия муслималари уюшмаси ва Россия мусулмон дизайнерлари уюшмаси ташкиллаштирган. Ушбу фестивал 2006 йилдан буён ўтказилиб келади. «Бу ерда биз дизайнерлар ҳадя қилган гўзалликларни кўриш имконига эгамиз. Фестивал ҳар йили янги ном ва брендларни кашф этмоқда. «Бизнинг мақсадимиз – аёл кишини ўз орзусидагидай кийинтириш билан бирга, миллий маданиятни сақлаб қолиш, ҳамда ушбу кийимларни ёшлар орасида оммалаштириш га эришиш», – дея қайд этган Россия Муслималари Бирлашмаси ва Россия Муслима Дизайнерлари Бирлашмаси вакиласи Наиля Зиганшина.
Ушбу йилда фестивалда Россия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларидан дизайнерлар қатнашишиб, иштирок этиш учун 60 дан ортиқ ариза топширилган, финалга эса 28 модельернинг 250 костюми чиққан. Бундан ташқари фестивал давомида машҳур брендлар ва ёш дизайнерларнинг танлов йўналишида кўриги бўлиб ўтган. Унда Татаристахон, Бошқирдистон, Оренбург ва Уляновск вилоятлари, ҳамда БАА дизайнерлари қатнашган. Катталар дефилесидан сўнг, болалар модаси кўриги бўлиб ўтган. Кўрик охирида бўлиб ўтган кенгашдан сўнг совғалар тақдим этилган. «Энг яхши мусулмон бренди» йўналишида қозонлик Зарина Бобожонованинг «Sole mio» коллекцияси ғалаба қозонган. Ёш дизайнерлар кўриги ғолиби эса оренбурглик Гулфия Билолованинг «Ляйсан» коллекцияси деб топилган.
Ибн Маъруф тайёрлади



