Польшада исломофобия ва терроризмга қарши намойиш бўлиб ўтди

Польшада исломофобия ва терроризмга қарши намойиш бўлиб ўтди

Познань шаҳри мусулмонлари уммат ҳимоясига қаратилган ва айбловларига қарши намойиш ўтказишди.

Намойишчилар терроризм, ирқчилик ва исломофобияни бир-биридан озиқланувчи иллатлар дея қоралаб чиқишди. Хабарларга кўра, намойишда 300га яқин мусулмон ва фашизмга қарши ғайридин одамлар йиғилган. Бу каби ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган намойишлар Польша мусулмонлари учун ҳозирда долзарб бўлиб турибди. 30 миллионлик аҳолининг 20 минггинаси мусулмон бўлишига қарамай, айримлар Польшада исломофобия уруғини сепмоқда. 
Исломофобларнинг севган мавзуси эса иккита - терроризм ва католик Польшани тез орада «қўлга киритувчи» мусулмон мигрантлар. Аммо бир нарса, Польша мусулмонлари улар айтаётгандай иммигрантлар эмас. Реч Посполита (ХVI аср) давридаёқ унда озчилик бўлган польшалик татарлар истиқомат қилишган бўлиб, уларнинг қишлоқлари сони бир неча донага етган. Аммо афсуски, ҳозирги кунда улар маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиб, мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмай, бу юмушни мигрант-арабларнинг ўзида қолдирмоқдалар.

Ибн Маъруф тайёрлади

back to top