Саудиядан фаҳш саҳифаларга олти миллион мижоз бор

Саудиядан фаҳш саҳифаларга олти миллион мижоз бор

Саудиялик социолог Иброҳим Суҳаймий тарафидан олиб борилган тадқиқотдан маълум бўлишича, интернетда, ҳусусан ижтимоий тармоқлардаги фахш, разолат, даҳрийлик ва мухолиф кайфиятларни тарқатишда Саудия Арабистони етакчилар қаторида экан.

Тадқиқотлар жараёнида мутахассис ижтимоий тармоқлардаги 6.700.000дан ошиқ шахсий ва гуруҳ саҳифалларида юқорида санаб ўтилган иллатлар ҳеч бўлмаса биттаси борлиги аниқланди.
Суҳаймийнинг хулосаларига кўра, 99% ёшлар интернет воситасида фаҳш, даҳрийлик ва сиёсий ислоҳатларга бўлган даъватлар билан танишар экан. Ёшлар учун энг хавфли бўлган саҳифалар Twitter, сўнг Facebook ва Youtube экан.
“94 фоиз мижозлар, яъни 6,38 миллион аккаунтлар фахш ва шахвоний матеарилларни нашр қилар экан. 4 фоизи бузуқ сиёсий эътиқодлари машхур қилиш билан овора. 0.55 фоизи девиант диний формларга, 0,52 фоизи эса маданий ва иқтисодий оғишларга алоқаси бор”, дейди олим.
Социолог бунга ўхшаш матераллар оиладаги муносабатларга катта зарар қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бузуқ сиёсий эътиқодларни тарғиб қилаётанлар эса тузумга қарши чиқишга даъват қилиб, террорчиларга ёрдам бераётган экан.

back to top