Сўнгги 20 йил ичида дунёда мусулмонлар сони икки баробарга ортди
CNN нинг хабар қилишича, ҳозирги кунда Пю тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра дунё аҳолисининг 2,2 миллиарддан ортиғини ёки жами аҳолининг чорагидан кўпроғини мусулмонлар ташкил қилади.
АҚШ даги мусулмон жамоаси 1990 йилдан буён икки баробардан кўпроққа ортиб 6,2 миллионгача етган. Энг кўп мусулмонлар ҳозирда Покистонда истиқомат қилади - 256 миллион, Индонезияда рўйхатдан ўтган ислом динига мансуб кишилар бундан бироз камроқ. Тадқиқотлар марказининг таҳмин қилишича, Афғонистондаги мусулмон аҳоли тез орада икки баробарга ошиб, 50 миллионга яқин кишини ташкил қилади, Исроилда эса Фаластин ҳудудидаги туғилиш суратларининг кескин ўсиши ҳисобига қисқа вақтда аҳолининг тўртдан бири мусулмонлардан ташкил топган. Швециядаги каби Франция ва Белгияда ҳам олимлар фикрича яқин орада ҳар ўнинчи фуқаро мусулмонлардан бўлади. Америкалик тадқиқотчилар изоҳлашларича, мусулмон аҳолининг бундай ўсиш жадаллиги уларнинг оилаларидаги туғилиш суръатининг юқорилиги ҳисобига содир бўлмоқда.
Интернет маълумотлари асосида
Бобирмирзо Ҳамрақулов



