ТАЪЗИЯ
Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ходимлари Тошкент Ислом олий маъҳади мударриси Раҳматуллоҳ қори Сайфуддиновга падари бузрукворлари Ҳабибуллоҳ эшон буванинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло бу улуғ инсонни Ўз мағфирати ва раҳматига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, охиратларини обод қилсин, фирдавс жаннатларини ато этиб, динимизга, халқимизга, эл-юртимизга қилган хизматлари, олиму уламо, фозилу фузало фарзанд ва шогирдларни тарбиялаб етиштирганлари учун иззат тожини кийдирсин.
Ҳабибуллоҳ эшон Сайфиддин ўғли табаррук ёшда, салкам бир аср юзини кўриб, охиратга рихлат қилдилар, йигирма бир нафар фарзандни иймон-эътиқодли, илм-маърифатли қилиб тарбиялаб, диёримизда диннинг ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар. Бинобарин, бу айрилиқ барчамизнинг мусибатимиздир.
Марҳум устозимизнинг фарзандлари, аҳлу оилалари, яқинлари, шогирдларига ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ таоло барчаларига сабру жамил ва беҳисоб ажрлар ато этсин.
«Ва сабрлиларга хушхабар бер. Улар – ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир» (Бақара сураси, 155-156-оятлар).



