«Масжидун-набавий» кутубхонаси

«Масжидун-набавий» кутубхонаси

Мадинаи Мунавварадаги «Масжидун-набавий» кутубхонаси 160 минг китоб ва 600га яқин қўлёзма мусҳаф ва нодир манбалар билан бойитилган. Бу кутубхонага йилига 500мингдан зиёд ўқувчилар ташриф буюради. 

«Бу кутубхона Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида жойлашган бўлиб, ундаги китоблар подшоҳлар, ҳоким ва уламолар томонидан вақф қилинган. Кутубхона ҳижрий 1352-йилда барпо қилинган бўлиб, унда жуда кўп қўлёзма ва нодир китоблар мавжуд. Ҳозирда бу кутубхонада 160 миндан ортиқ китоблар бор бўлиб, унда урду, инглиз, француз, турк, форс ва олмон каби араб тилидан бошқа яна 21 тилдаги китобларни ҳам учратиш мумкин», деб баёнот беради «Масжидун-набавий» кутубхонаси мудири Бадр Авфий.

Кутубхонада махсус бўлим ажратилган бўлиб, унда 400дан ортиқ қўлёзма мусҳафлар, 200дан ортиқ нашр қилинган нодир мусҳафлар ва 1000дан зиёд турли фанларга оид қўлёзмалар сақланади. 

back to top