Дунё мусулмон уламолари уюшмаси Покистондаги Мозори сўфини портлашини қаттиқ қоралади

Дунё мусулмон уламолари уюшмаси бош котиби Доктор Али Муҳйиддин Қорадоғий Покистоннинг Белужистон туманининг Мозори сўфида рўй берган портлаш ҳамда портлаш оқибатида 50 га яқин бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлишини қоралади. Шайх Қорадоғий бу жирканч хунрезликни амалга оширганларни терроризм ва экстремизмда айблади.
«Биз жуда кўп маротаба эктстермистлар ва террористларнинг бу каби жирканч ишларига чек қўйиш ва уни олдини олиш ҳақида халқаро ҳамжамиятга такрор-такрор таъкидламоқдамиз ва буларга тегишли чораларни кучайтиришини, нафақат минтақада балки бутун дунёда терроризмни таг томири билан йўқ қилишни тинмай илтимос қилмоқдамиз», деб таъкидлайди шайх Қорадоғий.
Шайх Қорадоғий портлаш оқибатида қурбон бўлганлар яқинларига ҳамда бутун Покистон халқига ўзининг таъзиясини изҳор этиб, ҳамдардлик билдирди ва Ислом олами ҳамда бутун дунёдан бу каби зулматни кўтиришни Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўради.