Ғазо: нимадан бошланган?

Ғазо: нимадан бошланган?

Нимадан бошланишини билиш жуда муҳимдир. Айбдорлик ва маcъулият, сабаб ва оқибатлар, тор миллатчилик, буларнинг ҳаммаси Ғазо минтақасидаги бугунги ҳаётни белгилаб берувчи омилга айланди. Буларга жавоб топиш учун воқеалар, ҳодисалар нимадан бошланганига, манбаларга қайтиш зарурдир. Исроиллик эркак ва аёллар бу турмадаги одамларнинг ҳаёти ва мулкларига нега бунчалик ёвузлик қиладилар? Булар нимадан бошланди? Ўзи уларга нима керак, нима истайдилар? Нега улар арабларни қатл қилишмоқда? Бyларни қандай тўхтатиш мумкин? Буларга жавобни аламли ўтмишдан қидириб топиш мумкин.

 Нимадан бошланган?

Аввалига булар Фаластинга бостириб киришди. Фаластинликларни ўз ерларидан қувиб чиқаришди ва бой ўтмишга эга, Рамзес II, Искандар Мақдуний ва Салоҳиддин Айюбий даврларини бошидан кечирган Ғазо минглаб ўз ерларидан ҳайдалганлар ва етим-есирлар учун бошпана бериб, чодирларга тўла шаҳарга айланди.
Ғазода яшаётган фаластинликла тез орада ўз ерларини қайтариш учун босқинчи ашкеназиларга қарши уруш бошлади. Аламли мағлубият ҳисси ўтгач, фидоийлар – ўз ерларидан маҳрум бўлган кишилар ташкил қилган ҳарбий ҳаракатларнинг тунги ҳужумлари бошланди.
Исроилликлар Ғазодаги  биринчи қонли босқинни 1956 йили қилган эди. Ўшанда ота ёш бола бўлган экан, бироқ у эркакларни отиб ташлаганликларини хотирасида сақлайди. Бугун унинг невара-жиянлари, лагерларда туғилган ва улар ҳам қочқин мақомига эга бўлиб, доимий қўрқув ичида яшаб келадилар. Ашкеназиларнинг учинчи авлоди эса, Фаластинда уларга ўз жойларини кўрсатиб қўйишган.  Сояда яшаш, бeқарорлик, булар орасида икки тараф отишмалари ва шу каби нарсалар уларга мерос бўлиб қолган.

Сўнгги pаунд

Исроил элитаси доим Ғазода хўжайин бўламиз, деб ҳисоблашган. Исроил сиёсатчиларига сайловчилар овози керак бўлиб қолса Ғазога ҳужум қилишади. Агар мухолифат оғзини ёпиш керак бўлса, коалицияни сақлаш керак бўлиб қолса, ёки қандайдир ички жанжалдан чалғитиш керак бўлса Ғазодан фойдаланишади. Исроил генeрaллари бу ерга бостириб киришни яхши кўришади, ўз ҳарбийларининг “жанговaр ҳолатини” ошириш учун машқ қилишни ёқтиришади ёки қандайдир янги қуролни текширувдан ўтказиш ё янги ҳарбий тактикани амалда текшириб кўриш учун ҳам қиладилар. Чунки, Ҳамас Ҳизбуллоҳ каби эмасда.
Исроиллик олимлар ҳарбийлар билан тил бириктирган ҳолда ўзларининг янги тажрибадаги технологияларини текшириш учун бу ҳудудлардан “полигон” сифатида фойдаланишади. Сўнг эса, корпоратив Исроил уларни жаҳон бозорига тақдим қилади. Жорий ҳолат шулардан иборат.
Бироқ Ҳамас ва Фаластин маъмурияти раҳбарлари билан ўртадаги сўнгги келишув Ғазо минтақасига қарши олиб борилаётган сиёсатни йўққa чиқариши мумкин эди. Бу эса жорий ҳолатга жиддий хавф туғдириши ҳамда иқтидорга сайловлар йўли билан келган Ҳамас ҳаракатини тўлақонли халқаро ҳуқуқ субъектига айлантириши имконини берар эди.
Америка ва европаликлар янги ўтиш ҳукуматинии тан олишга рози бўлишганида Исроил Бош вазири Бeнямин Нетаняҳу бу ноқулай ва одатий бўлмаган ҳолатдан чиқиш йўлларини излай бошлади. Фаластинликларнинг сиёсий келишуви учун уларга ҳужум қила олмас эди. Ҳужум қилганида АҚШдан жиддий танбеҳ (ҳайфсан) оларди. Дунёнинг йирик мамлакатларини ўз фикрларидан қайтаришга уриниб кўришди, бироқ бу ҳаракатлари ўхшамади. У вазиятдан чиқиб кетиш учун роса уриниб кўрди.

Нетаняҳуга кўра мувозанат

Фожеа туфайли вазиятдан чиқиш йўли топилиб қолди. Ғарбий соҳилда учта исроиллик йигит йўқолиб қолганида, Исроил ҳукумати уларни тирик деб эълон қилди. Исроил режими тасарруфида “ҳуқуқни ҳимоя қилиш” машинаси, йўқолганларни уч ҳафта ичида аҳолини аямасдан, шиддат билан қидирган ҳарбийлар бўлишига қарамай “керакли” натижаларга эришa олмади. 
500 дан ошиқ фаластинлик эркаклар ҳибсга олинди, Нетаняҳу Ҳамасга бор кучи билан даҳанаки жанг килар, яъни йигитларни ўғирлашда Ҳамасни айбдор қилар эди. Ҳеч қандай далил-ҳужжат келтирилмади, бунинг ўрнига ғазаб тўла ва тошдан ҳам оғир айбловлар сўз орқали янграйверди.
Макс Блюменталнинг айтишича, бу шармандали ва сурбетларча сиёсий шоу эди. Исроил ҳукуматига йигитлар тирик эмаслиги биринчи кунларнинг ўзидаёқ маълум бўлган. Бунга етарли далил-ҳужжат бор эди. Бироқ ҳиссиётга берилган исроилликлар қасос талаб қила бошлашди. Ёлғон маълум бўлгyнича исроилликлар Ғарбий соҳилда тўққизда фаластинликни ўлдиришди ҳамда Ғазо минтақасида ракеталар воситасида яна учта фаластинликни қатл қилишди. Улар бундай тажавуз йўллари билан Ғарбий соҳилда ўлдирилган йигитлари учун ўч олишди. 
Фаластинликлар орасидаги тинчлик битимига бир ой ўтган бўлса ҳам Нетаняҳу ўзи истаган нарсага эриша олди, яъни статус-кво ҳолатини қайтарди.
“Ҳеч қандай нормал давлат ўз шаҳарларини ўтга тутаётган террорчиларга чидай олмайди”, дейишади улар.
Ҳеч қандай нормал мамлакат апартеид жиноятларини содир қилмайди.
“Ҳеч қандай нормал мамлакат гумонланувчиларнинг уйларини вайрон қилмайди, миллион-миллион одамларни жазоламайди, жаҳл отига миниб қасос учун қон ичишни истамайди”, деб уларга жавоб қиламиз.

Islamic News Daily материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади

back to top