Рохиня мусулмонларига ёрдам керак
Рохиня мусулмонларига ёрдам керак
Мяньма ҳарбийлари мамлакатнинг Ракхайн штатини қамал қилиб, озиқ-овқат ёрдами ва дори-дармон киришини тўсиб қўйишди
Яқинда бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг Ракхайн штати Мяньма ҳарбийлари томонидан қамалга олингач, Рохинянинг ўнг минглаб мусулмонлари ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамисиз қолишди. БМТ инсонпарварлик идораларининг таъкидлашича, нотинч штат шимолидаги озчиликни ташкил қилувчи мусулмонларга озиқ-овқат, дори-дармон кирита олишмаяпти.
Ҳисоб-китобларга қараганда, кейинги пайтларда зулм ва зўравонлик кучайган ҳудудда яшаб турган 80.000 мусулмон шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. БМТ Халқаро озиқ-овқат дастури (WFP) маълумотига кўра, Мьянма ҳарбийлари Рохиняга ёрдам киритишга бўлган ҳар қандай уринишларни батамом тўсиб қўйишган.
Рохиня мусулмонлари кейинги бир неча йил мобайнида узлуксиз равишда таъқиб ва тазйиққа учрашмоқда. Уларни бу ерда буддавийлар кўпчилик бўлиб яшайдиган мамлакатга келиб қолган келгиндилар сифатида кўришади. 2012 йилдаги динлараро қақшатғич тўқнашувларда 100 дан ортиқ мусулмон ҳалок бўлган, Рохиня халқи вакилларидан 100 000 киши уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.
“Ҳамма ерда ҳарбийлар, комендантлик соати жорий қилинган. Жабрланган туманларнинг бирортасига киришнинг имкони йўқ. Олдин рисоладагидай ишлаб турган жойларимизга киришни ҳам таъқиқлаб қўйишди”, дейди Мяньмадаги Халқаро озиқ-овқат идораси тасарруфчиси.
Ушбу зўравонлик низоси шу йил 9 октябрда Мяньма шимоли-ғарбидаги учта чегара полиция постига номаълум кимсаларнинг ҳужум қилганидан кейин авж олиб кетди. Ўшандан буён мамлакат ҳарбийлари бу ҳудудни ўраб олиб, аҳолининг ҳар қандай ҳаракатланишига жиддий чеклов қўйиб қўйишди, деб хабар беради Islamdag.ru сайти.
Аҳмад Муҳаммад тайёрлади.



