Халқаро Жиноят суди АҚШнинг ҳарбий жиноятлари билан шуғулланади

Халқаро Жиноят суди АҚШнинг ҳарбий жиноятлари билан шуғулланади

 Халқаро Жиноят суди АҚШнинг ҳарбий жиноятлари билан шуғулланади

Foreign Policy нашри ўз манбаларига таянган ҳолда «Америкалик ҳарбийларнинг Афғонистонда содир этган жиноятлари Халқаро жиноят суди томонидан кўриб чиқиладиган бўлди», деб хабар қилди.

ХЖС Афғонистонда маҳбусларнинг ҳуқуқлари АҚШ ҳарбий хизматчилари томонидан бузилаётгани ҳақида бир неча марта таъкидлаган эди. Манбанинг айтишича, ХЖС прокурори Фату Бенсуда хоним тергов ишларини келаётган ҳафталарда бошлашга тайёрлигини айтган. ОАВ «келаётган ҳафталар» деганда АҚШ президенти сайловларидан кейинги муддат назарда тутади.

Бундан ташқари, Халқаро жиноят суди АҚШ томонидан содир этилган хатти-ҳаракатларни синчиклаб тергов қилади, бу эса Оқ уй билан зиддиятларга олиб келиши муқаррардир.

Агар прокурор Бенсуда АҚШга қарши иш бошласа, бу ХЖС тарихидани энг мураккаб иш бўлади. Тергов ниҳоятда чўзилиб кетиши мумкин, чунки ниҳоятда кўп далиллар керак бўлади. Бундан ташқари, ХЖСнинг юрисдикцияси АҚШга даҳл қилмайди, чунки АҚШ мазкур халқаро суд органига аъзо эмас.

Эслатиб ўтамиз, ЖАР ва Гамбия ҳукуматлари Халқаро Жиноят судини тарк этишларини билдиришган эдиБундай қарорга келишларининг асосий сабаби халқаро трибунал ғарб давлатларини ҳеч қачон жавобгарликка тортмагани билан изоҳлаб ўтишди.

back to top