Ҳалабда яна мактаблар ишга тушди
Ҳалабда яна мактаблар ишга тушди
Ҳалабнинг шарқий қисми жангарилардан тозалангач, аста-секин ҳаёт изга туша бошлади. Сўнгги бир неча йилдан бери биринчи марта мактаблар ва бошқа ижтимоий муассасалар ишга тушяпти. Бугунги кунда Шарқий Ҳалабдаги 50 та мактабдан 19 тасида дарслар бошланди. Уларда 4 мингга яқин бола ўқияпти.
Сурия ҳукумати мактаб ўқувчилари учун керакли барча нарсаларни муҳайё қилиб берди. Ҳозирда болалар боғчаларини тиклаш бўйича ҳам фаол ишлар олиб бориляпти. Эслатиб ўтамиз, Ҳалабнинг шарқий ҳудудлари 22 декабрь куни «Жабҳатун-нусра» жангариларидан тўлиқ тозалаб ташланган бўлиб, Сурия армиясининг шаҳарни тозалаш бўйича кескин ҳаракатлари тахминан уч ҳафта давом этган эди.
Манба: Ислам-тудей



