Россияда тамаки маҳсулотларини сотиш ман қилиниши мумкин
Россияда тамаки маҳсулотларини сотиш ман қилиниши мумкин
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги тамаки сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу тақиқ Россиянинг барча ҳудудида 2033 – йилда амалда қўлланилиши режалаштирилган.
Бу тақиқ 2015 йилдан кейин туғулган кишиларга таалуқли бўлиб, ушбу йилда ва ундан кейин туғулган шахслар тамаки истеъмол қилса маъмурий жавобгарликка тортилади.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳисоботида «Агар бу тақиқ амалга ошса Россияда тамаки истеъмоли 25% га камаяди», деб такидлаб ўтган.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, коммунал квартираларда, хусусий ва давлат корхоналарида, жамоат транспорти бекатларида, хусусий ва давлат транспортида ва жамоат жойларида тамаки чакиш тамаки истеъмолини тақиқлаш дастурига киритилган.



