Остонадаги келишувда кимлар иштирок этади?

Остонадаги келишувда кимлар иштирок этади?

Остонадаги музокараларда Россия, Туркия, Эрон, Сурия, мухолифатдан ташкил топган “Сурия озодлик армияси”, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Америка иштирок этиши кутилмоқда.

“Сурия озодлик армияси” (СОА)га “Жайшу аш-Шам”нинг сиёсий қаноти бошлиғи Муҳаммад Аллуш раҳбарлик қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Анқарада бўлган музокарада келишиб олингани маълум қилинган.  Ундан ташқари “Сурия озодлик армияси” миллий хавфсизлиги раҳбари генерал Али Мамлюк ва унинг ўринбосари ҳам иштирок этади.

Сурия ҳукумати делегациясига эса Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфари бошчилик қилиши маълум бўлди. БМТ Остонадаги Сурия бўйича келишувга расман таклиф этилгани ҳақида БМТнинг расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳак маълум қилган. Яна унинг такидлашича ташкил қилинган делегацияга БМТ бош котибининг махсус элчиси Рамзи Изиддин Рамзий раҳбарлик қилади. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли АҚШнинг бу келишувда қатнашиши ҳақида баёнот берган эди. Лекин АҚШ делегацияси таркибига кимлар кириши хали маълум эмас. Албатта Қозоғистон ҳам мезбон сифатида иштирок этади.

back to top