Россияда хайрия ошхонаси пайдо бўлиши мумкин
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам таъминланган ва муҳтож фуқароларга бепул овқат тарқатадиган кенг тармоқли ошхоналар очиш таклифини кўриб чиқмоқда.
Бундай таклифларни амалга ошириш орқали етишмовчилик сабабли ҳаётдан кўз юмишнинг олдини олиш мумкин, дейди лойиҳа муаллифларидан бири.
Бундан ташқари бу лойиҳа Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дастуридаги глобал муаммоларни олдини олиш концепциясига тўғри келади.



