Австрия аҳолиси ҳижобни ҳимоя қилди

Австрия аҳолиси ҳижобни ҳимоя қилди

Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўқиш ва давлат муассалаларига ҳижоб ўраб боришни қўллаб қувватлаш мақсадида ҳижобни ман қилишни қоралаб «Ҳамма учун дин эркинлиги таминланган», «Тенгликни таминлаш барқарорлик омили» шиори остида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойишда иштирок этганлар гарчи ислом динига эътиқод қилишмасада, муслима дугоналарини қўллаб қувватлаш мақсадида рўмол ўраб чиқишди.

Шуни эслаб ўтиш лозимки, Австрия Ташқи ишлар вазири Себастян Курз жорий йилнинг январ ойидан бошлаб ҳижоб ўраб ўқиш ва давлат муассасаларида кўринишни ман қилиш таклифи билан чиққан эди.

«Австрия ёшлар ташкилоти» вакили Жонан Ясар Себастян Курзнинг бу таклифини «Мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик», дея баҳолади.

 

back to top