Трамп Фаластинга берилган пулларни тўхтатди
Обама маъмурияти ўз ишининг охирги соатлари Фаластинга 221 млн доллар беришни маъқуллаганди. Собиқ маъмурият 20 январда конгрессни транш амалга оширмоқчилигидан хабардор қилган эди.
Бу ҳодисадан кўпчилик (айниқса Ислом олами) хурсанд бўлиб турган бир пайтда, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти бу пул ўтказмасини музлатиб қўйганини маълум қилган.
АҚШ вакиллари Фаластин бош вазири Рамий ал-Ҳамдуллоҳни маблағлар яқин орада ўтказилмаслигидан огоҳлантириб қўйишган, деб хабар қилади The Times of Israel нашри.



