Исроил қотилликда айбдор деб топилди

Исроил қотилликда айбдор деб топилди

ОКПА Исроилнинг сионистик режимини мана бир неча йилки танқид остига олиб келмоқда. Ассамблеяси Исроилни «систематик ноқонуний қотилликлар» ва Ғазо минтақасидан 17 минг араб аҳолиси сургун қилишда айблади. 

25Январь, Овропа кенгаши парламент ассамблеяси Исроилнинг жиноятлар ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди. Унинг муаллифи швед сиёсатчиси Эва-Лена Янссон бўлди. Ҳужжатни қабул қилишга ОКПА вакилларидан  46 давлат маъқуллаган бўлса, 12 давлат қарши чиққан ва 2 давлат овоз бермаган.

Ҳужжат матнида 2014 йилдан бери Исроил ҳарбийлари  аксарияти тинч аҳоли бўлган 2200 Фаластинликни ўлдирган. Шундан 551 нафари ёш болалардир. Қарийиб 11000 аҳоли ҳарбийлар тамонидан азият чеккани келтирилган. 

Ҳужжат муаллифи Исроилни « Фаластин тинч аҳолисига, шу жумладан, фермерлар, журналистлар, шифокорлар ва тинч намойишчиларга қарши, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига тамойилларига зид ўлароқ асоссиз ва атайлаб ҳаддан ташқари куч ишлатиш»да кескин айблаган. 

Бундан ташқари, ОКПА Исроилни Фаластинликлар мулкларини ва Фаластин мухторияти инфратузилмасини бузишда айбдор, деб топган.

«Ҳисоб-китобларга кўра, 12.620 уйларини вайрон қилинган ва яна 6.455 уй жуда катта зарар етказилган. 17.650 оила ёки тахминан 100 000 киши бошқа жойга кўчирилган», дея баёнотини якунлаган Янссон ҳоним. 

Манба: golosislama

 

back to top