Ҳалабда биринчи бор футбол ўйини бўлиб ўтди
Ҳалабда беш йилдан бери биринчи футбол учрашуви ўтказилди. Бу ҳодиса шаҳарга тинчлик қайтганидан далолат дея баҳоланмоқда. Майдонда «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Ҳуррия» жамоалари куч синашишди. Тўғри ўйин ўта хавфсизлик чоралари остида ташкиллаштирилди. Шунга қарамай ўйинга бир неча минг тамошабин ташриф буюрди. Ўйин 2-1 ҳисобида «Ал-Иттиҳод» фойдасига хал бўлди.



