Куала Лумпурда Қуръони каримни чоп этиш маркази очилди
Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида Қуръони каримни чоп этиш маркази очилди. Очилиш маросимида нутқ сўзлаган Малайзия Бош вазири Нажиб Абдураззоқ юртининг Қуръони каримни чоп этиш бўйича Саудиядан сўнг иккинчи ўринга чиқишига умид қилишини таъкидлади. У мусулмонларга қарата: “Қуръони карим қироати маданиятимиз бўлсин. Шояд шунда ҳидоят ва баракотларга эришсак”, деган.



