Минглаб ғайримусулмонлар Буюк Британия масжидларини тўлдиришди

Минглаб ғайримусулмонлар Буюк Британия масжидларини тўлдиришди

07.02.2017 info.islom.uz 

5 февраль куни Буюк Британиянинг бўйлаб «Масжидимизга марҳабо!» куни бўлиб ўтди. Бу кунда мусулмонлар ўз юртдошларини масжидларга таклиф қиладилар. Минглаб британияликлар мамлакатдаги 150 дан ортиқ масжидга ташриф буюриб, меҳмон бўлишди. 

Масжидда меҳмонларга чой ва пишириқлар таклиф қилинади.

Бу йилги тадбирда Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиядаги янада кўпроқ масжидлар иштирок этди.

«Масжидимизга марҳабо!» куни мусулмонлар ўз юртдошларига ўз ҳаёт тарзлари, ўз динлари ҳақида сўзлаб беришлари учун ташкил қилинган. 

 

Манба: Islam-Today

 

back to top