Стамбуллик мусулмоннинг эҳсони

Стамбуллик мусулмоннинг эҳсони

08.02.2017 info.islom.uz

Маҳмуд Қаҳрамон Стамбул дорилфунунларидан бирида социологиядан дарс беради. У кечалари муҳтожларга иссиқ овқат улашиш ниятида махсус микроавтобус сотиб олди. Эндиликда у ҳар тунда шаҳар айланиб, 1000 га яқин уйсиз, қочқин одамларни топиб, уларга таом улашиб чиқмоқда, деб хабар беради Islam.ru.

Маҳмуд мударрис бу хайрия фаолияти билан ўз маблағлари ҳисобига шуғулланар экан. Унинг айтишича, Стамбулнинг ўзида камида 5 мингга яқин уйсизлар, 10 мингдан ортиқ суриялик қочқинлар кун кечиради. «Қўлимдан келганча уларга ёрдам қилишга ҳаракат қиляпман, лекин ҳар доим ҳам бунга қодир бўла олмаяпман», дейди Маҳмуд Қаҳрамоню

Мударриснинг аҳлияси ҳам ўз навбатида қийналган оилалар учун кийим-кечак ва бошқа буюмлар тўплаш билан шуғулланар экан. У суриялик қочқинларга уй-рўзғор анжомлари тарқатади, ижарага арзон уй-жой топишга ёрдам беради.

 

back to top