Пайғамбар Муҳаммад (cаллаллоху алайхи васаллам) Христианлар назарида деб номланган асар чоп этилди

14.02.2017 info.islom.uz
Қохирада, Пайғамбаримиз Муҳаммад cаллаллоху алайхи васаллам хақларида номусулмон маърифат намоёндаларининг (алломаларининг, арбобларининг) эътирофларини жамлаган ноёб китоб чоп этилди. Almesryoon.com нинг хабар беришича, ушбу асар, феврал ойининг бошларида дунё юзини кўрди.
Унинг 300 бетлик саҳифаларида 4000 дан ортиқ машхур инсонларнинг эътирофли баёнотлари жамланган бўлиб, улар орасида Оврўпа монах ва рохиблари хам бор. Ушбу тўплам, Хумайсара институти нашриёт марказининг энг кенг қамровли илмий асаридир.
Ушбу мусулмон бўлмаган арбоб ва алломаларнинг эътирофли сўзлари тўпланган асар, ўқувчига Аллоҳнинг охирги пайғамбарига cаллаллоху алайхи васаллам қанчалар қойил эканларини тасдиқлайди.
Бундан ташқари тўпламда, Инжилдан янги пайғамбар келишини башорат берувчи иқтибослар келтирилган. Асарда баёни келган ифодалар орасида Эдвард Рэмси, Вольтер, Альфонс де Ламартин, Бернард Шоу, Наполеон, Гёте, и Аннемари Шиммель каби арбобларнинг иқтибосларини ҳам топиш мумкин.