«Евродон» ҳалол маҳсулотларни Ўзбекистон ва Озарбайжонга етказиб беради

«Евродон» ҳалол маҳсулотларни Ўзбекистон ва Озарбайжонга етказиб беради

Россиядаги энг кўп миқдорда курка гўшти етиштирувчи «Евродон»  компаниялар гуруҳи Ислом шариатига мувофиқ келувчи халол парранда маҳсулотларини Ўзбекистонга, Озарбайжонга ва Қирғизистонга етказиш бўйича келишувларга эришди, деб хабар беради РИА Новости.  

Музокараларда мазкур ҳалол маҳсулот совутилган ва қайта ишланган кўринишда етказилиши масаласи кўриб чиқилди ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон  бозорлари билан  ишловчи россиялик экспортчилар билан шундай ҳамкорлик алоқаларини  ўрнатиш  бўйича келишув шартномаларида қайд этилди, деб хулоса ясади мазкур  компания вакили Россиянинг “Продэкспо-2017” кўргазмасида.

 

back to top