Эрдўған Сурия ҳақида Саудия Арабистони Қироли билан суҳбат олиб борди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Форс кўрфази мамлакатлари бўйлаб ҳизмат сафарини давом эттирмоқда.
Эрдўғаннинг Саудия Арабистонига ташрифи мобайнида Қирол Салмон билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар бир қатор масалалар ҳақида суҳбат олиб бордилар. Асосий мавзу Суриядаги ҳолат бўлди. Туркия ҳукумати бир қанча ҳафта давомида Сурия чегарасида 5 минг квадрат метр ҳажмдаги қочоқлар ҳафсиз турар жойи учун курашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Туркия президентининг ташрифи давомида Саудия Арабистон Қироллиги Ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр Сурия масаласи бўчича Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида ҳеч қандай келишмўвчиликлар йўқ эканлигини маълум қилган эди. Туркия президентининг Форс кўрфази буйлаб ҳизмат сафари давомида Қатар ва Бахрайн ҳукумати билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.