Туркия ҳаво кучлари сафида биринчи ҳижобли аёл

Туркия ҳаво кучлари сафида биринчи ҳижобли аёл

 Турк ҳаво кучлари сафига кириш тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиришлардан фойдаланиб Марва Горпуз исмли 23 ёшли турк қизи ҳарбий самолёт бошқарувчиси бўлди. Марва Туркия ҳаво кучлари сафида хизмат қилаётган биринчи ҳижобли аёл бўлди.

 Марва аслида Салжуқ Давлат университетининг компютер муҳандислиги факультетининг тўртинчи босқич талабаси эди Турк ҳаво кучлари сафига қўшилиш тўғрисидаги қонунларга ўзгартириш киритилгач, ҳарбий ҳаво кучлари кафедра раҳбариятига ариза ёзиб имтиҳон топширди. Марва олти ой мобайнида 14 та энг кучли мутахасисларнинг имтиҳонларида аъло баҳоларда ўтиб ҳарбий кучлар сафига қўшилди. Бу касбни танлашда унинг ота-онаси хайрихоҳ бўлди.

 

 

 

 

back to top