«Мусулмон давлатларида ўз жонига қасд қилиш жуда кам учрайди»

«Мусулмон давлатларида ўз жонига қасд қилиш жуда кам учрайди»

    Магнитогорск шаҳрининг  бош руҳшуноси, олий категорияли шифокор  Александр Матяш «Верстов.Инфо» учун берган интервьюсида диний тарбия  худкушликни  олдини олишда ўрни  катта деб  таъкидлаб ўтди.

    Александр Матяш давлатимизда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлганларга нисбатан  ўз  жонига қасд қилиш оқибатида хаётдан кўз юмганлар сони кўпроқдир, деган   ачинарли статистик маълумотни берди. Мисол қилиб айтадиган бўлсак,  Магнитогорскда ЙТҲ туфайли 44 нафар инсон ҳалок бўлган бўлса, худкушлик  оқибатида эса 105 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.  Кўпчилик бу маълумотлардан бехабар бўлсада статистика жамоат орасида психологик муаммолар кўплигини кўрсатади. 

    «Диний жамоалар орасида худкушлик жуда кам учрайди. Мисол учун  Ингушетия ва Доғистонда худкушлик ҳодисалар сони жуда кам, - дейди рухшунос. - Умуман олганда, мусулмон давлатларида худкушлик  кўрсаткичлари жуда пас».

     Александр Матяш диний институтлар жамоат хаётида актив иштирок этишлари лозим деган фикрни илгари сурди: « Мен Ҳудога ишонаман, ва ишонч билан  айтаманки дин инсон хаётида энг муҳим омилдир. Ҳеч бир фалсафа дин каби  узоқ вақт сақланиб қолаолмади! Демак инсонлар динга муҳтождирлар».

 

back to top