«Судянинг ажойиб ҳукми»

«Судянинг ажойиб ҳукми»

Эҳтимол, ушбу ғаройиб ғояни дунё миқёсида суд қонунчилигига киритиш самарали натижаларга  эришишда ёрдам берар. Қамоқ жазоси  инсонларни тарбиялаш учун мўлжалланган экан, китоб ўқиш жараёни бу борада қисман қўл келиши мумкин.

   Судя Қосим Нагизода Эроннинг шимолий қисмида жойлашаган  Гунбади Ковус шаҳрининг Суд раиси бўлиб хизмат қилади. У жавобгарга  5та турли хил китоб сотиб олиб ўқиб чиқишни буюради. Сўнг ҳар ўқилган китоб бўйича қисқа реферат тузиб уни суд ижрочиларига ҳавола этади. Ўқиб бўлинган китоблар, бошқа махбуслар ўқиб чиқишлари учун турма кутубхонасига хадя қилинади. Жиноятчиларга реферат мавзусига оид Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан келтириш тавсия этилади, бу усул нафақат саводхонликни ошириш балки маънавий тарбия вазифасини ҳам бажаради. 

Эрон жиноят қонунчилиги судяларга маълум бир ҳолатларда муқобил жазо йўлларини қўллашга рухсат беради. 

    Судя Наргизода ҳам кичик жиноятлар содир этган шахслар, асосан улар ўсмирлар ёки биринчи маротаба жиноят қилган инсонларга ушбу «адабий ҳукм»ини қўллайди. Уларга бир неча хил китоблардан иборат рўйхат берилади ва улардан 5тасини танлаб улар бўйича реферат тузишлари керак бўлади.

    Китоблар рўйхати жавобгарларнинг саводхонлик даражаси, ёши ва билимига асосланиб тузилади. Тақдим этилган китоблар оддий ва тушунарли тилда ёзилган, аммо улар орасида илмий китоблар ҳам учраб туради.

 

back to top