Барселона аҳли қочқинларни ҳимоя қилмоқда

Барселонада юз минглаб инсонлар давлатга янада кўпрок қочоқларни қабул қилиш талаби билан чиқишди.
2015 йилда қабул қилинган ҳужжатга асосан Испания 17000 нафар қочоқларни ўз қарамоғига олиши шарт эди. Аммо шу кунга қадар 1100 нафар қочоқлар қабул қилинди. Шу сабабли инсонлар ҳеч бўлмаганда расмий ҳужжатда келтирилган сондаги қочоқларни қабул қилиш талаби билан чиқишди.
Баъзи инсонлар «Чегара барча учун очилсин» шиори билан чиқдилар.
Акция «Бизнинг уйимиз- сизнинг уйингиз» қочоқлар билан ҳамжиҳатлик ижтимоий ҳаракати томонидан уюштирилди.
Полиция берган мълумотларга қараганда акция 160000 нафар қатнашчилардан иборат эди, бироқ ОАВ ҳабар беришича қатнашчилар сони 300000га етди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Европада оҳирги йилларда муҳожирлар, қочоқлар ва мусулмонларга қаршилар сони кўпайиб бормоқда. Аммо шунга қарамасдан ўзгаларга нисбатан очиқ ва дўстона муносабатда бўлган ғарб мамлакатлари сафарбарлиги ҳам ошиб бормоқда.