Янги қаҳвахона: китобхонлар учун бепул!

Туркиянинг Ўрда(Ordu) шаҳрида «Китоб қаҳвахона»си иш бошлади. Бу қаҳвахонага кирган одам китоб мутолаа қилиб, бепул таомланиши мумкин. Китобсеварларнинг одатларини инобатга олган ҳолда, қаҳвахона кечаю кундуз узлуксиз хизмат кўрсатади.
Бепул менюдан чой, қаҳва, сув, макарон, шўрва ва бир неча хил тансиқ таомлар ўрин олган. Китобсевар хўрандалар «бўкиб қолгунча» овқатланишлари мумкин. Қаҳвахона маъмурияти бу каби ҳаракатлар билан ёшларни китобга ошно қилишга умид боғламоқдалар.