«Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди»

Яна бир Европа мамлакати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди. Бу мамлакат Ирландия бўлди. Дублиндаги Исроил элчиси Зэев Бокер Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга тегишли билдиришнома юборди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Фаластинни мустақил давлат сифатида биринчи бўлиб Швеция тан олган эди. Ҳабар берилишича Европа иттифоқининг кўплаб аъзолари ушбу масалада айни фикрдалар. Бунга БМТнинг 2011 йилги «Фаластин давлатини» кузатувчи ҳуқуқи ила қабул қилинганлиги асос бўлди. Ҳозирги кунда Фаластин давлати байроғи БМТ биноси олдида ҳалқаро ташкилотнинг аъзолари байроқлари қаторида туради.